30 июнь куни Киотода Starbucks тармоғининг янги бўлими иш бошлайди. У Эро (1603-1868) даврида қурилган ва 2005 йилга қадар чой уйи сифатида хизмат кўрсатган бинода жойлашади.

Бино таъмирланди, бироқ у эски шаҳардаги иншоотларга максимал даражада ўхшаш бўлиб қолди. Кираверишда Starbucks белгиси ўрнига компания логотипи бўлган яшил байроқ осилди, ташриф буюрувчилар эса оёқ кийимларини ечишлари ва курсиларда эмас, балки махсус ёстиқчаларда ўтиришлари керак бўлади.

Муассаса Starbucks’нинг оддий қаҳвахонасига ўхшаш бўлмаса-да, ундаги меню одатий бўлади.