Хитой вилояти фақатгина муқобил энергиядан фойдаланиб бир ҳафта яшай олди

Жаҳон 28 Июнь 2017 5287

Муқобил энергетика бу ажойибдир. Бироқ муқобил энергия манбаларининг бутун давлат энергия тармоғига татбиқ қилиш осон ишлардан эмас. Хитой ҳукумати ёнилғининг қазиб олинувчи турларидан секин-аста воз кечиб бориш муҳимлигини бошқалардан кўра кўпроқ англайди. Чунки Хитой бугунги кунда ҳавоси юқори даражада ифлосланган давлатлардан биридир. Хитойнинг Цинхай вилояти бир ҳафта давомида фақатгина сув, шамол ва қуёш каби муқобил энергия манбаларидагина яшай олди.

Бу вилоят 17 июндан 23 июнгача қазиб олинувчи ёнилғи энергиясидан воз кечди. Бу вилоятда 5,8 млн киши яшайди. ГЭС зарур энергиянинг 72,3 фоизини таъминлаган бўлса, қолган энергия қуёш ва шамол электростанциялари ҳисобига қопланди. Бу эса 535 минг тонна кўмирни ёқиш билан баробардир. Ушбу тажриба электр тармоқларга жавоб берувчи давлат корпорацияси томондан ташкиллаштирилган. Унга тайёргарлик бир неча ой давомида олиб борилган. Хитойлик энергетиклар бу натижалар билан жуда фахрланмоқдалар, чунки мамлакатдаги жиддий ўзгаришларга биринчи қадам бўлди.

Аввалроқ бундай тажрибалар бошқа давлатларда ўтказилган. Мисол учун, ўтган йил Шотландия бир кун давомида фақатгина шамол энергиясидан фойдаланилган. Шамол генераторларидан олинувчи 39 454 МВт энергия мамлакатнинг ҳар кунги энергия истеъмолини 106 фоизга таъминлашга етди. Бироқ бунга кучли шамолли об-ҳаво шароити эвазига эришилган, кўплаб саноат корхоналари томондан эса электр энергияни истеъмол қилиш камайтирилган. Шотландия соҳиллари яқинида Эгг ороли мавжуд бўлиб, унинг аҳолиси қуёш, сув ва шамолдан олинувчи энергия ҳисобигагина яшайди. Аҳолидан ҳеч ким электр энергия учун ҳақ тўламайди, энергетик компания эса оролликларнинг ўзи томондан яратилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар