Хўжайли туманида гиёҳвандликка қарши курашиш ишлари замон талабларидан анча ортда қолиб кетмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулистан Аннақличева "Еркин Қарақалпақстан" газетасида маълум қилди, деб ёзмоқда Kruz.uz.
 
"Ёшлар орасида бу йўналишдаги чораларни янада кучайтириш, гиёҳвандликка берилган, заҳарланиб, касалликка чалинганларни ҳаётга қайтариш гиёҳвандлик томирларини узил-кесил қирқишга ёрдам берган бўлар эди", - деган муаллиф. 

"Шунингдек, Хўжайли тумани ҳудудида қасддан одам ўлдириш, ўғирлик, зўравонлик каби жиноятларнинг олдинги йилларга қараганда ортганини кўрамиз".