Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини узатувнинг рақамли форматига ўтиш учун замонавий мультимедиа ускунаси билан жиҳозлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорни имзолади. Бу ҳақда Президент расмий веб-сайти хабар берган.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ускуналар билан тўлиқ таъминлаш ва рақамли шаклга техник ҳамда технологик жиҳатдан ўтиш бўйича лойиҳани амалга оширади.

Миллий телерадиокомпания Германиянинг BFE Studio und Medien Systeme Gmbh компанияси билан 18 миллион евролик ускуналар комплексини етказиб бериш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш бўйича импорт шартномасини тузган.

МТРКнинг “Узатувнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедиа ускунаси билан жиҳозлаш” лойиҳаси доирасидаги қўшимча ускуналар, ишлар ва хизматларни сотиб олиш бўйича таклифи маъқулланди.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон бош вазири А.Арипов зиммасига юкланди.