Обамеянгга 30 млн евролик маош таклиф қилинди

Спорт 28 Июнь 2017 5608

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Metro хабар тарқатди.

28 ёшли габонликка «Тяньцзинь Цюаньцзянь» йилига 30 миллион евро миқдорида маош тўлашга тайёр.

Хитойликлар клуби яқин кунлар ичида немис жамоасига Обамеянг учун таклиф бериши кутилмоқда.

«Боруссия» бу футболчисини 70-80 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкин.

Обамеянг Германияда 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган вақт ичида «Боруссия» сафида 189 ўйинда майдонга тушиб, 120 гол урган ва 33 голга ассистентлик қилган.

Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилгача тузилган, аммо футболчи мураббий Томас Тухель ортидан жамоани тарк этишга қарор қилган.

Аввалига ушбу футболчи «ПСЖ»га ўтиши кутилганди, аммо парижликлар жамоаси Верратти кетиши мумкинлиги туфайли марказий ҳужумчи эмас, ярим ҳимоячи олишга қарор қилди. Кейинроқ Обамеянгнинг номи «Манчестер Сити» билан боғлана бошланди, аммо инглизлар жамоаси ҳам футболчини сотиб олишни истамади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар