Оқ уй расмий вакили Сара Сандерс CNN продюсери Жон Бонифилд фикрини “журналистика учун шармандалик” деб атади. У АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Россия билан алоқалари” тўғрисидаги хабарларга мухбирлар томонидан рейтингларни ошириш мақсадида атайин жуда катта эътибор бериб юборилганини тан олган.

Бу ҳақда ИноТВ Time’га асосан ёзмоқда.

Сандерс барча америкаликларни консерваторлар сафидаги фитначи томонидан интернетда эълон қилинган видеороликни томоша қилишга чақирди. Видеода CNN продюсери телеканал томонидан президент Дональд Трампнинг Россия билан алоқалари ёритилиши борасида изоҳ берди.

Оқ уйдаги брифинг давомида Сара Сандерс продюсер Жон Бонифилднинг фикрларини “журналистика учун шармандалик” деб атади.

Project Veritas’дан бўлган Жеймс О’Киф яширин камерага олган видеода, Бонифилд бу хабарлар рейтингларга ижобий таъсир кўрсатгани учун кенг ёритилганини айтган.