Украина президенти Пётр Порошенконинг фикрича, давлатида коррупция билан кураш жамият ва “ҳар бир кишининг онгида советлар коррупция тизими” ўрнашиб қолгани туфайли осон кечмаяпти.

Бу ҳақда давлат раҳбари Le Figaro газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган.

“У (коррупция) советларнинг коррупцион тизимидан келган бўлиб, жамият ва ҳар бир кишининг онгида мустаҳкам ўрнашиб қолган”, - деди Порошенко.

Унинг сўзларига кўра, Украинанинг амалдаги ҳукумати коррупция билан кураш ва ислоҳотлар ўтказишда ажойиб натижаларга эришди.

“Мамлакатни уруш пайтида ислоҳ этиш осон эмас. Бироқ биз бунинг уддасидан чиқдик”, - дея қўшимча қилиб ўтди президент.