Samsung портлаб кетиши билан хавф солган Galaxy Note 7 смартфонини бозорга қайтармоқда

Технология 28 Июнь 2017 4566

Samsung бутун дунёдан аккумуляторлари портлаб кетиши хавфи сабабли қайтариб олинган Galaxy Note 7 смартфонларини таъмирлаб, Жанубий Корея бозорига чиқармоқда. Компания бу смартфонларни "ашаддий мухлислар учун" мўлжалланганини айтмоқда. 

Смартфоннинг таъмирдан чиқарилган модели Galaxy Note 7 FE деб ном олди, ундаги FE – Fandom Edition (мухлислар учун версия) деганини англатади, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal нашри. Смартфонни фақатгина Жанубий Кореяда 1 июлдан бошлаб 700 минг вон (616 доллар) нархда сотиб олиш мумкин бўлади. 

2016 йил ёзида сотувга чиқарилган Galaxy Note 7 аккумулятори портлаб кетиши билан боғлиқ кўплаб ҳолатлардан кейин савдодан ва фойдаланувчилардан тўлиқ қайтариб олинганди. Янги Galaxy Note 7 FE’да аккумулятор ва баъзи деталлар алмаштирилди. Смартфонларни бор-йўғи 400 минг дона миқдорда чиқариш режалаштирилган. 

Аввалроқ Samsung таъмирланган Galaxy Note 7’ларни Ҳиндистон, Вьетнам ва бошқа давлатларда сотишни режалаштираётгани маълум қилинганди.

Янги батареянинг сиғими аввалгидан кичикроқ – 3000 мА-соат дан 3200 мА-соат гача оралиғида бўлади. Қурилманинг асосий деталлари аввалгидек қолади, бироқ улар янги қобиқларга жойлаштирилади.

Samsung модел қайтариб олинишигача сотган 3,06 млн дона Galaxy Note 7’дан 98 фоизини қайтара олган. Бироқ баъзи фойдаланувчилар смартфонни ўзларида қолдиришга қарор қилишган, энди уларда смартфоннинг хавфсиз муқобили пайдо бўлади. Таъкидланишича, 2,5 млн та Galaxy Note 7 қайта сотишга яроқли ҳолдадир. The Wall Street Journal томондан сўралган таҳлилчиларнинг фикрича, Galaxy Note 7’нинг бозорга қайтарилиши янги Galaxy S8 сотилишига салбий таъсир кўрсатмайди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар