Шаҳрисабзда ишга тушадиган логистика марказида 1000 киши ишлайди

Жамият 28 Июнь 2017 8794

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида, аввало, иқтисодиётни ривожлантириш ва бу орқали бўш иш ўринлари ташкил этиш мақсади ётади. Шу боис бугунги кунда Ўзбекистоннинг турли чеккаларида қурилаётган қўшма корхоналар, ривожлантирилаётган кичик ва ўрта бизнес йўналишлари ана шу ислоҳотлар самарасидан, деб айтиш мумкин.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этилаётган “Шаҳрисабз” логистика маркази ушбу мақсадларга хизмат қилади. Илгариги пиллачилик фабрикаси ўрнида иш бошлайдиган логистика маркази мева-сабзавотларни етиштириш, тайёрлаш, қабул қилиш, саралаш, қайта ишлаш, жаҳон талабларига мос лабораторияларда текшириш, қадоқлаш ҳамда ҳўл, музлатилган ва қуритилган ҳолда экспорт қилиш билан шуғулланади. 

Ш. Мирзиёев 2017 йилнинг 24-25 февраль кунлари Қашқадарё вилоятига ташриф буюрган эди. Мазкур ташриф давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисда кўтарилган масалалар ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда мазкур Марказ қурилмоқда. 

Маълумотларга кўра, жорий йил 1 сентябрга қадар йиллик қуввати 5350 тонна сиғимли совутадиган ва музлатадиган омборхона, 1000 тонна мева-сабзавотларни қуритиш, 2000 тонна дуккакли (мош, ловия, нўхат, ерёнғоқ) маҳсулотларини саралаш линияси ҳамда брокерлик идораси, логистика бўлими ва экспорт мактаби ташкил этилади.

Бундан ташқари, 2018 йил 1 январга қадар  88  гектар  майдонда томчилатиб суғориш тизими билан жиҳозлаган интенсив боғ, замонавий ускуналар билан жиҳозланган иссиқхона, йилига 6000 тонна маҳсулотларни тез музлатувчи линияни, 2000 тонна майиз, қуритилган олхўри ва ўрикни қайта ишлаш линиясини ҳамда замонавий лабораторияни ташкил этиш режалаштирилган.

“Айни кунда мазкур марказни ўз вақтида фойдаланишга топшириш, хорижий ҳамкорлар излаш ва марказда фаолият юритиши мўлжалланган мутахассисларни жалб этиш ишлари юқори суръатларда олиб борилмоқда. Уч сменда олиб борилаётган ишлар кўлами кенг. Мана шу марказни қурилиш ишлари орқали ҳам жуда кўплаб ишчи ўринлари яратилди. Бу борада ҳокимият билан олиб бораётган ҳамкорлигимиз ҳам ўз самарасини бермоқда”, деди логистика марказ таъсисчиси Аҳмеджанов Акрам.

Марказ тўла қувват билан ишга тушгач, йилига 25 минг тоннадан зиёд маҳсулот Европа, МДҲ мамлакатлари, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва бошқа давлатларга экспорт қилинади. Минг киши иш билан таъминланади. Вилоятдаги фермер, деҳқон, шахсий томорқа хўжаликларига етиштирган маҳсулотини сотиш ҳисобига йилига ўртача 80 миллиард сўм атрофида даромад олиш имконияти яратилади.

Сарвар Анвар ўғли,
Кун.uz мухбири

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20088 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23592 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12073 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13025 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42254 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53465 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48024 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 49 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 140 Жамият
Кўпроқ янгиликлар