«Скрипка ўрнига тўппонча». Twitter'да АҚШга тўртта сўз билан таъриф беришмоқда

Жаҳон 28 Июнь 2017 9419

Дунёдаги энг оммавий ижтимоий тармоқлардан бири Twitter'нинг дунё трендида қизиқ хэштег пайдо бўлди: #USAin4words. Яъни фойдаланувчилар Америка Қўшма Штатлатига тўртта сўз билан таъриф беришмоқда.

Кўпчилик агрессив кайфиятда дунёдаги энг қудратли давлатга таъриф берган бўлса, баъзилар шунчаки ҳазиллашган.

Қуйида АҚШга берилган баъзи таърифларни келтирилган: «Бой яна ҳам бойроқ бўлади», «Озодлик юрти», «Ҳамма нарсани ейиш мумкин», «Жуда кўп семиз одамлар бор давлат», «Яратганнинг инсониятга туҳфаси», «Оқ танли европаликлар учун яратилган», «Гамбургерлар ороли», «Ҳазиллари Кардашиандан иборат одамлар», «Барчага ҳақиқат улашиладиган ер», «Жуда кўп либераллари бор давлат», «Ахмоқликлар ўлкаси», «Икки хил ҳайвон, бир хил ахлат» (Демократлар ва Республикачилар ҳақида), «Ёқмаяптими? Туёғингизни шиқиллатинг», «Бизнинг қуролимизни олиб қўйманг», «Скрипка ўрнига тўппонча», «Канада билан чегарада девор керак», «Битта президент, иккита жинс», «Худога шукур, Ҳиллари ютмади», «Обама, илтимос қайт»...

Кўпроқ янгиликлар