Яқинда Европа парламенти овоз бериш жараёнига кишилар сунъий идрок ва роботлар билан мулоқот қилиши мумкин бўлган қоидалар рўйхатини овоз беришга олиб чиқиш ниятида эканини маълум қилди.

Европарламент депутатлари роботларга “электрон шахс” мақомини беришни ҳал этади. Ташаббус муаллифлари фикрича, роботлар фойдаланувчилари жисмоний ёки руҳий жароҳатлар олиш таҳдиди ёки бу борадаги қўрқувдан озод этилишлари лозим. Шунинг учун роботлар ишлаб чиқарувчиларидан, уларнинг ҳар бирида керак бўлган шароитда барча функцияларини ўчириб қўйиш мумкин бўлган қурилма бўлиши борасида кафолатлар талаб этилади. Ажойиб! Европаликлар навбатдаги маротаба ўзларининг қонунчилик ишланмалари билан “сайёранинг энг олдида” пайдо бўлишди. Ҳозирча юқори технологияли компаниялар сунъий идрок яратиш билан жиддий шуғуллана бошлади, европарламентарийлар эса ўша сунъий идрок риоя этиши керак бўлган қонунларни ишлаб чиқмоқда.

Бу ҳаракатлар нақадар ҳодисалардан ўзиб кетувчи бўлиб туюлмасин, бироқ, бунга реал асослар бўлган. Масалан, ўтган йили чатбот - «Microsoft» томонидан ижтимоий тармоқларда мулоқот учун ишлаб чиқилган дастур – виртуал суҳбатдош билан можаро юз берди. Унга ҳаттоки шахсий исм беришди - Тау. Ҳамда бу ёки дастур, ёхуд шахс амалдаги қонунларни бузишга улгурди. Тау тирик инсонлар билан мулоқот жараёнининг ўзида кўникмалар ҳосил қилиб боради, суҳбатдоши ибораларини қўллаган ҳолда сўз бойлигини оширади. Бир ҳафта ўтар-ўтмас Тау ирқчи, нацизм ғоялари тарафдори сифатида мулоқот қила бошлади, ҳақоратли сўзларни ишлатиб, провокацион сиёсий баёнотлар берди ва суҳбатдошларини ҳақорат қилди. Маълумки, экстремистик ғояларни илгари суриш ва бошқа душманлик кайфиятини юзага келтириш қонун билан тақиқланган. Тирик фойдаланувчилар Тау билан мулоқот қилиб, нимани ҳис этишганини тасаввур этиш мушкул. Ахир улар вақтни қизиқарли ўтказиш ва роҳат олишни мақсад қилишганди. Бу ерда эса қандайдир дастур уларни ҳақорат қилмоқда. Руҳий жароҳат таъминлангани аниқ.

Бироқ бу ерда руҳий зарарни кимдан талаб қилса бўлади? Албатта, айбдор топилди. «Microsoft Research» вице-президенти Питер Ли компания расмий сайтида узр сўрашга мажбур бўлди. «Биз Таунинг атайин қилинмаган ҳақоратлари ва кишини ранжитувчи твитларидан чуқур афсусдамиз. Улар биз қандай эканимиз, бизнинг фикр қандай экани ва биз Тауни қандай яратганимиз ҳақида тасаввур бермайди», - дея ёзди Ли.

Интернетда ботлар-ку сон-саноқсиз. Агарда улар ижтимоий тармоқларда қизғинликни мустақил равишда келтириб чиқарса нима бўлади? Дунёдаги шундоқ ҳам мураккаб сиёсий вазиятни қандайдир дастурлар янада қийинлаштириши мумкин. Йўқ, европаликлар бу борадаги қонунчилик билан вақтида шуғуллана бошлашди. Бироқ уларнинг қонунчилик ташаббуслари жуда ҳам оддийдек туюлмоқда – ўчириш учун тугмачани ўрнатиш.

Бу ерда Айзек Азимовнинг робототехника бўйича барча қонунларини эсга олган маъқул. 1. Робот кишига зарар келтириши ёки ўзининг хатти-ҳаракатсизлиги туфайли кишига зарар етишига йўл қўймаслиги керак. 2. Робот инсон томонидан берилган барча буйруқларга бош эгиши керак, бунда ушбу буйруқлар биринчи қонунга зид бўлиши ҳолатлари истисно. 3. Робот ўз хавфсизлиги ҳақида, бу биринчи ёки иккинчи қонунга қарши бўлмаса, қайғуриши керак. Ҳамда буларга анчадан кейин нолинчи қонун қўшилди – робот инсониятга зарар келтириш керак эмас ёки ўзининг хатти-ҳаракатсизлиги билан инсониятга зарар келтирилишига йўл қўймаслиги лозим. Бу қонунларни бир вақтда ва халқаро даражада қабул қилган маъқул. Акс ҳолда қандайдир корпорация қайсидир офшорда қандайдир суперсунъий идрок яратади, у эса интернетни бўйсундиради. Шунда барчага осон бўлмайди.

Виктор АБАТУРОВ,
иқтисодий тадқиқотлар Маркази бош илмий ходими.