Тошкентда “Камолот”нинг навбатдаги Қурултойи делегатлари 3 кун давомида нималар қилишади?

Жамият 28 Июнь 2017 2534

Аввал хабар берилганидек, Тошкент шаҳрида 28-30 июнь кунлари “Камолот” ЁИҲнинг IV Қурултойи бўлиб ўтмоқда.

Республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюриши кутилаётган 600 нафар делегатларни пойтахтда бир-биридан мазмунли тадбирлар, учрашувлар, саёҳатлар кутмоқда. Демак, 28 июнь куни делегатлар кутиб олиниб, меҳмонхонасига жойлаштирилади. Кечки пайт улар учун Ўзбекистондаги ягона — Ўзбекистон Ёшлар симфоник оркестри концерти намойиш этилади.

29 июнь кунини эса бир-биридан мазмунли ва эсда қоларли хотиралар билан ўтказилиши режалаштирилган. Эрта тонгдан ёшлар “Шаҳидлар хиёбони” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришади. Қолаверса, улар “Қатағон қурбонлари” музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамда Ҳазрати Имом мажмуасига ҳам бўлишиб, тарихий ва муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишади. 

Яна бир гуруҳ ёшлари учун таълим муассасалари вакилларининг Тошкент шаҳридаги бошланғич ташкилотлар фаолияти билан танишуви ташкил этилади. Ёш тадбиркор ва фермерларнинг Тошкент шаҳридаги “Artel” корхонаси фаолияти билан танишуви ҳамда Тошкент вилоятидаги “Dena” сок ишлаб чиқариш корхонасига ташрифи режалаштирилган. Қолаверса, иқтидорли ёшлар ва ёш олимларнинг Ўзбекистон Фанлар академиясига ташрифи ҳамда Фанлар академияси Президенти ва академиклар билан учрашуви ҳам назарда тутилган. Кечки пайт эса делегатлар учун Ўзбек миллий академик драма театри актёрлари хизматда бўлишади. Энг сара спектакллар намойиши ва таниқли актёрлар билан ижодий учрашув ёшлар хотирасида янги саҳифа очиши аниқ.

Шунингдек, 30 июнь делегат иштирокчилари учун масъулиятли кун бўлади. Янги кун Мустақиллик майдонига ташриф ҳамда “Мустақиллик ва эзгулик” монументига гул қўйиш маросими билан бошлади. Шундан сўнг, Симпозиумлар саройида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV Қурултойи видеоконференция шаклида ўз ишини бошлайди. Қурултойда бир қатор муҳим масалалар кўрилади. Қурултой делегатлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилиб, натижалар бўйича ОАВ ходимларига маълумот тақдим қилинади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар