АҚШ президенти Дональд Трамп Ирландия янги бош вазири Лео Варадкар билан телефон мулоқотини Ирландия радио ва телевидениеси журналисти Катрин Пэррига хушомад қилиш учун бир неча бор тўхтатиб қўйди. 

Рўй берган ҳолат тасвирланган видеоёзув матбуот ходимаси томонидан твиттерда жойлаштирилди.

«Сиз қаердансиз? Бу ерга келинг-чи», - дея журналистга мурожаат қилди Трамп.

Шундан кейин Пэрри Америка президенти столига яқинлашган ва ўзини таништирган.

«Бизда бу ерда Ирландия матбуотининг жуда гўзал вакилалари бор. Катрина Пэрри, умид қиламанки, сизлар у ерда уни хафа қилмайсизлар», - дея киноя билан мурожаат қилган Трамп Варадкарга.

Reuters маълумотига кўра, АҚШ президенти ва Ирландиянинг янги бош вазири суҳбат давомида Brexit ҳамда миграция масалаларини муҳокама этишган.