АҚШ президенти Дональд Трампнинг гольф-клублари деворларини безаб турувчи, унинг сурати туширилган 2009 йилги Time журналининг муқоваси сохта экани аниқланди. Журналнинг расмий вакили бу сохта муқоваларни олиб ташлашни талаб қилди.

ТАСС ахборот агентлигининг АҚШ ОАВга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, муқовани безашда бир қатор хатоларга йўл қўйилган. Жумладан, гап журнал муқовасидаги қизил рамканинг эни ҳақида кетмоқда. Шунингдек, сохта муқовада кўрсатилган 2009 йил 1 март санасида журналнинг ҳеч қандай сони чиқмаган. Журнал таҳририятида бу муқова сохта экани тасдиқланди.

Трамп, кўринишича, бу билан гўёки унинг сурати нуфузли журнал муқовасида жойлаштирилганини кўрсатмоқчи бўлган.

2009 йил 2 март куни чиққан Time муқовасида британиялик актриса Кейт Уинслет сурати жойлаштирилган бўлган.