«Ўзбекистон ҳаво йўллари» фаолиятини танқид қилган мижоз 1 кун ўтиб ўз сўзларини қайтариб олди

Ўзбекистон 28 Июнь 2017 29584

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкент-Нукус рейси учун чипта олинишидаги муаммолар билан боғлиқ воқеа юзасидан раддия берди.

27 июнь куни Facebook фойдаланувчиси Илҳом Сайманов Тошкент—Нукус рейси орқали учадиган самолётга чипта сотувчиларини танқид қилганди.

У Нукусга ўзи билан учган кишилар билан суҳбати хулосаси сифатида пост ёзганди. 

«Бугун эрталаб тезда Нукусга қайтишим керак бўлиб, Марказий авиакассага мурожаат қилганимда, менга чипта умуман йўқ, деган хабарни айтишди. Мен таниш-билиш орқали, дўстларимнинг орқасидан брон орқали чипта олдим, рўйхатдан ўтиб самолётга ўтирсам, 52 кишилик ИЛ-114 самолётида, 23 одам учиб келдик. Ҳайрон бўлиб турсам, самолётдаги одамлар норози, сабаби қайсидири фалон сўм, қайсидири тўлон сўм устама пул бериб, чипта олишга мажбур бўлган.

Мен бу воқеага нима демоқчиман? Халойиқ, ҳурматли президентимизнинг порахўрликнинг олдини олиш бўйича чиқарган бир нечта фармон ва қарорларга бўйсунмаётганликлари қанчалик ачинарли?», дея ёзганди у.

28 июнь куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» бош директори Валерий Тян ҳамда авиакомпаниянинг бошқа масъул ходимлари ОАВ вакиллари билан ушбу масала юзасидан учрашув ўтказди.

Компания вакиллари Саймановнинг танқиди мутлақо ўринсиз эканини маълум қилишди.

«Самолётда 52та ўриндиқ бор, лекин парвоз яхши амалга ошиши ҳамда қўниш муваффақиятли кечиши учун меъёрда кўрсатилган вазн кўрсаткичлари бор. Бунда ҳаво ҳарорати ҳам рол ўйнайди. Ҳар бир одамнинг оғирлиги ўртача 100 килограмм ҳисобланса, бу 5,2 тонна демакдир. Илҳом Сайманов учган самолётда эса ўша куни 4 тоннагача оғирлик кўтариш чегараси белгиланган эди. Бу 40та ўриндиққа йўловчи олиниши керак деганидир. Шундан 16та ўриндиқ турли шошилинч вазиятлар учун брон қилинади. Улар парвозга икки соат қолгунга қадар банд қилинади. 40та чиптадан 30таси сотилган. Самолёт бортида эса 24 нафар йўловчи бўлган, чипта олганларнинг 6 нафари парвозни амалга ошириш учун келмаган. Бундан бехабар Сайманов эса Facebook’даги саҳифасида ҳиссиётларга берилиб пост қолдирган. Чипталарни сотиб олишда ҳеч қандай тамагирлик йўқ», - дея изоҳ берган МАК вакиллари.

Учрашувда Илҳам Сайманов бир кун олдин ёзганларини қайтариб олгани маълум қилинди ва унинг ўзи томонидан ёзиб берилган иккинчи баён келтирилди.

«Мен Сайманов Илҳом Сагидуллаевич 26 июнь куни Тошкент-Нукус йўналиши бўйича учдим. Мен шу куни чипта топа олмаганимдан кейин Тошкент шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси доимий ваколатхонасига мурожаат этдим, яъни, Қулназар Каймуратов Эрназаровичдан чипта брон қилиб беришини сўрадим. Шу брон орқали чиптани олдим. Авиакасса ходими чиптамни берди, мендан устама пул талаб қилишмади, чиптани ўз нархига олдим. Кейин регистрациядан ўтиб, самолётга чиқдим. Қарасак, ўриндиқларнинг ярми бўш экан, бундан жаҳлим чиқди: нега чипта йўқ дейишадию, салонда одам йўқ? Учиш вақтида одамлар бу сунъий қилиниши, шу орқали пул ишлашлари ҳақида айтишди, лекин кимга қанча, кимга нима берилгани ҳақида ҳеч қанақа гап бўлмади. Шу билан бу гап тинчиди, учиб келдик. Шу куни фейсбукдаги саҳифамда бўлиб ўтган воқеаларни ёздим. Мен бу ерда ўз шахсий фикримни ёзгандим, лекин бундай шов-шув бўлиб кетади, деб ўйламагандим. Билишимча, буни Kruz.uz сайти саҳифамдан мендан сўрамасдан олган, кейин хабар бошқа сайтларга тарқалган. Ҳамма сайт ўзи истаганча ёритди. Лекин менда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ходимлари пора олаётгани ҳақида далил йўқ, уларга эътирозим ҳам йўқ», — дейилган унинг кўрсатмасида.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар