«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Карлови Варига рейсларни йўлга қўйди

Ўзбекистон 28 Июнь 2017 7115

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 25 июндан бошлаб Карлови Варига (Чехия) чартер рейсларни амалга оширишни бошлади.

Авиакомпания матбуот хизмати берган хабарга кўра, ушбу йўналишда рейс йўлга қўйилиши сабаби Карловар ўлкасига дам олиш ва даволаниш учун кўпдан-кўп ўзбекистонликлар йўл олаётгани сабаб бўлди.

Авиакомпания хабарида Чехиядаги бу шаҳарга рейслар икки ҳафтада бир марта - душанба куни амалга оширилади. Йўловчилар А320 самолётида парвоз қилишади.

Кўпроқ янгиликлар