Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади

Ўзбекистон 28 Июнь 2017 45104

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 июнь куни «Электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимини янада жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишини имзолади.

Унга кўра, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров раҳбарлигидаги Электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш билан шуғулланувчи ишчи комиссия тузилади.

Комиссияга илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб, умумий тизимга бирлаштирилган автоматлаштирилган тизимлар ва ускуналар ҳисобини юритиш бўйича ягона норматив-техник талаблар, давлат стандартларини тасдиқлаш юзасидан таклифларни тайёрлаш вазифаси топширилди.

Ўрганиш натижалари асосида Ўзбекистонда автоматлаштирилган тизимларни жорий қилиш концепцияси ишлаб чиқилади.

Хорижлик ҳамкорларни жалб этган ҳолда электр энергияси ва газ ҳисобини юритувчи замонавий электрон ускуналар, улар учун тегишли дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади.

Лойиҳаларга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва молиявий маблағларни жалб қилиш режалаштирилган. Жумладан, транспорт-логистика хизматлари, радио ва мобиль алоқа хизматларини такомиллаштириш ҳисобидан мамлакатда автоматлаштирилган тизимларнинг самарали фаолияти учун зарур бўлган инфратузилмаларни ривожлантириш лозим.

2 ой муддат ичида президент девонига белгиланган вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган аниқ таклифлар ва норматив-ҳуқуқий актлар лойиҳалари киритилиши белгиланган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар