Видео: Суриялик мерган қиз душман ўқи боши устидан учиб ўтишини кулги билан қаршилади

Жаҳон 28 Июнь 2017 35666

Интернетда Суриянинг Раққа шаҳри учун жанглар давомида олинган видео тарқалди. Унда қўрқув билмас курд қизи ўлим шарпасини кулги билан қарши олганини кўриш мумкин.

Видео қаҳрамони — 2012 йили Сурия Курдистонида ташкил этилган аёллар отряди жангчиси бўлиб, у Раққа учун ИШИД жангариларига қарши жанг вақтида душман томон ўқ узгач, бир неча лаҳзадан кейин қарши томондан келган дайди ўқ унинг бошидан бир неча сантиметр тепадан ўтиб, деворни қўпоради.

Бу вақтда эса мерган қизнинг юзида қўрқувдан зарра ҳам бўлмайди, аксинча у кула бошлаб, сал қолса ўлаёзгани ҳақида гапиради.

Интернет фойдаланувчилари унинг жасурлигига тасанно айтишмоқда. Қайд этиш керакки, Сурияда аёллар ҳуқуқлари чекланган бўлиб, аёллар отряди аъзоси бўлиш икки карра жасурлик белгисидир.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар