Жорий йилда Тошкент шаҳрида 120 мингта иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов “Тошкент” телеканалидаги “Очиқ мулоқот” кўрсатувида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, бу рақам ҳозирги ҳисоб-китоблар ҳамда Президентнинг берган алоҳида топшириғига кўра, иккинчи ярим йилликда ҳажмлар ва кичик ҳамда ўрта бизнесни кўпайтириш, кичик саноат зоналарини ташкил қилган ҳолда ошиши мумкин.

Шунингдек, ҳокимнинг айтишича, оилавий бизнесни ривожлантириш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.