Абитуриентнинг "йўл харита"си — Янги ўқув йили учун қабул жараёнлари давом этмоқда

Жамият 29 Июнь 2017 8186

Ўзбекистондаги барча олий ўқув даргоҳларида 2017-2018 ўқув йили учун абитуриентларни қабул қилиш жараёнлари давом этмоқда. Шу жумладан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ҳам қабул комиссияси ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

ЎзМУ онлайн жамоаси абитуриентларнинг ҳужжат топшириш жараёни, ушбу жараёндаги янгилик ва ўзгаришлар билан қизиқди. Қуйида айни жараён суратлари ҳавола қилинган. 

Абитуриентнинг "йўл харита"си

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети факультетларининг қайси ҳудудда абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилишаётгани акс этган хаританинг яратилгани абитуриентларга қулайлик туғдириб, уларнинг вақтларини тежамоқда

Абитуриент учун фойдали маълумотлар

Ҳужжат топшириш биноси олдига ўрнатилган эълонлар тахтасида университетдаги факультетларнинг ўзбек ва рус гуруҳларига бу йилги ўқув мавсумида қанча талабани қабул қилиши акс этган. Давлат гранти асосида ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишнинг ўринлари берилган.

Шунингдек, бир кун давомида нечта абитуриент ҳужжат топширгани, университет ички тартиб-қоидалари, абитуриентлар учун зарур бошқа кўрсатмалар акс этган. Бу каби маълумотлар абитуриентлар учун муҳим ахборот манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.

Камчиликлар аниқланади ва тўғриланади

Абитуриентлар ҳужжат топширишдан аввал ҳужжатларида камчиликлар бор-йўқлигини аниқлаш учун қабул жараёнида фаолият юритаётган маслаҳатчи кўригидан ўтишади. Маслаҳатчи уларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, зарурий кўрсатма ва тавсиялар беради. 

Суратга тушиш – шахсни тасдиқлаш дегани

Маслаҳатчи кўригидан ўтган абитуриент имтиҳон куни шахсини тасдиқлаш учун суратга тушиш хонасига йўл олади. Хонадан хонага ўтиш жарёнида абитуриентлар учун махсус йўл кўрсаткичлари ҳам белгиланган бўлиб, бу орқали абитуриент қийналмасдан ўзи учун керакли манзилни топиб боради.

Электрон сўровномани тўлдириш

Абитуриент кейинги босқичда электрон аризаларни тўлдириш хонасида ўзи ҳақида маълумотларни компьютер базасига киритади.

Абитуриентлар учун техник ёрдамчи

Маълумотларни киритиш жараёнида уларга йўл-йўриқ кўрсатиб турувчи техник ёрдамчиларнинг ҳам борлиги абитуриентлар учун анча қулайлик яратмоқда.

Ҳужжат топширилди, навбат имтиҳонга

Маълумотлар киритилганидан сўнг абитуриент ўзи топшираётган факультетнинг қабул жараёнида фаолият юритаётган шахсга ҳужжатларини тақдим этади. Хато ва камчиликлар аниқланмагач, абитуриентнинг ҳужжатлари қабул қилинади.

Таъкидлаш жоизки, абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишдаги юқорида келтирилган тизим Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилган экспримент бўлиб, ушбу эксприментда асосий эътибор абитуриентларнинг вақтини тежашга ва олдинда кутиб турган имтиҳонларнинг шаффофлигини юқори даражада таъминлашга қаратилган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар