АҚШ маъмурияти аҳолиси асосан мусулмонлардан иборат бўлган олтита давлат фуқаролари ва барча қочқинларга виза беришда янги мезонларни қабул қилди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги давлат департаменти меморандумига асосан.

Агентликнинг таъкидлашича, бундай чора тегишли даъвогарларга визани фақатгина АҚШда қалин оилавий ёки иш алоқаларга эга бўлсагина беришни назарда тутади. Қайд этилишича, улар АҚШда ота-онаси, эри ёки хотини, ёши катта фарзандлари ёки ака-ука ҳамда опа-сингиллари яшашини исботлашлари талаб этилади. Узоқ қариндошлар эътиборга олинмайди.

Хабар қилинишича, янги талаблар хориждаги Америка дипломатик ваколатхоналарига чоршанба куни юборилган.

АҚШ олий суди душанба куни Дональд Трампнинг миграция фармони бўйича ишни эшитишга рози бўлди. Кўриб чиқиш ушбу ҳужжатни тўсиб қўйган қуйи поғонадаги судьяларнинг кўпчилик қарори билан вақтинчалик тўхтатиб қўйилган.