Формали кийим-бошларни ноқонуний кийиб юриш учун жавобгарлик киритилади

Ўзбекистон 29 Июнь 2017 34801
Фото: Sputnik

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Формали кийим-бошларни тасдиқлаш, тайёрлаш ва кийиб юриш механизми тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди

Ушбу қонун лойиҳасига мувофиқ, махсус формали кийим-бош кийиб юриши белгиланган вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ҳарбийлари ва ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ҳамда махсус кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар кийиб юрганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда. 

Мажлисда таъкидландики, бундай қилмиш учун маъмурий жавобгарлик белгилаб қўйилиши мазкур соҳадаги ҳуқуқий муносабатларнинг янада тартибга солинишини таъминлайди, шунингдек вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш ҳолларига чек қўйиш имконини беради.

Кўпроқ янгиликлар