Германия Эрдўғаннинг Ҳамбургдаги тарафдорлари олдида чиқиш қилишини тақиқлади

Жаҳон 29 Июнь 2017 2482
Фото: spiegel.de

Германия ТИВ раҳбари Зигмар Габриэль ГФР ҳукумати Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ҳамбургдаги тарафдорлари олдида чиқишини тақиқлаши ҳақида маълум қилди. Der Spiegel шу ҳақидаги хабари билан бўлишди

Габриэлнинг сўзларига кўра, Анқара куни кеча, 28 июнь куни турк президентининг G20 саммитида иштирок этиш учун Ҳамбургга ташрифи давомида у ердаги тарафдорлари олдида чиқиш қилиши борасида Берлинга расмий сўров йўллаган. 

"Туркияга шуни маълум қиламизки, Германияда бундай бўлиши мумкин эмас. Бундай қарор қабул қилиш учун конституция билан мустаҳкамланган ҳуқуқимиз бор", - деди Германия ТИВ раҳбари. 

Шунингдек Габриэль G20 саммити ўтказиладиган бир пайтда Эрдўған ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилган тақдирда, "хавфсизликни таъминлаш учун" полиция ходимларининг етишмаслиги мумкинлигини таъкидлади. Бундан ташқари, дипломат Анқара ва Берлин ўртасидаги келишмовчиликлар, шунингдек кутилаётган немис парламенти сайловлари фонида турк президентининг чиқиш қилишини ноўрин деб ҳисоблайди. 

Германия ҳукумати вакили Штеффан Зайбертнинг нашрга маълум қилишича, дипломатнинг баёноти канцлер Ангела Меркель билан мувофиқлаштирилган ва бу "ҳукумат позицияси" ҳисобланади.

Манбага кўра, жорий йилнинг баҳорида турк вазирлари иштирокидаги икки тадбир ҳам бекор қилинган: ГФР Адлия вазири Бекир Бўздоғ ва Иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчиларнинг чиқишларини бекор қилган. Германия ҳукумати буни ташкилотчиларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлай олмаслиги билан изоҳлашган эди. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар