Исроиллик сайёҳнинг Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлари

Ўзбекистон 29 Июнь 2017 7781

Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси халқаро ҳамжамият, жумладан дунёнинг турли мамлакатлари сайёҳларининг эътиборини тобора жалб қилиб келмоқда. Сўнгги йилларда хорижлик сайёҳларнинг Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлари билан бўлишиши ўзига хос анъанага айланмоқда. 

Яқинда Ўзбекистонда бўлиб қайтган исроиллик сайёҳ  «The Jewish Chronicle» нашрида юртимизнинг қадимий шаҳарларига доир таассуротлари билан бўлишди. Хусусан, мақолада таъкидланишича, ажойиб архитектура, бетакрор ҳунармандчилик турлари, дунёдаги энг чиройли метро станциялари ва яна кўп жиҳатлар ёзувчини бефарқ қолдирмаган. 

"Сир-асрор ва сеҳрга тўла афсонавий Самарқанд шаҳри мени ўзига мафтун қилди. Шаҳарнинг энг машҳур майдони товланувчи гумбазлар ва ферузаранг миноралари билан кўкиш ёқут нурларида чўмилади.

Сайёҳлар бир неча асрлар давомида Ипак йўли романтикасига ошуфта бўлиб келишган, зираворлар ва хазина бойликларини Шарқдан Ғарбга ташиётган карвонлардан илҳом олишган. Искандар Зулқарнайн, Чингизхон ва Марко Поло каби улуғ тарихий шахслар номи ушбу ажойиб ўлка билан боғлиқ. Энди эса янги авлод саргузаштсеварлари ўз шахсий ихтироларини амалга ошириш истагида бу масканга шошилишади. 

Бугун, такомиллаштирилган инфратузилма туфайли ЮНЕСКО меросига кирувчи архитектура мўъжизаларини томоша қилиш анча осон бўлиб қолди. Етакчи турагентликларидан бирида Буюк Ипак йўли йўналиши бўйлаб туристик саёҳатларни банд қилиш кўрсаткичлари шу йилнинг ўзида 150 фоизга ошди. 

Совет Иттифоқи тарқалганидан сўнг 1991 йилда мустақил давлат дея эълон қилинган Ўзбекистон тарихи бугунга қадар кўп асрли анъаналарини сақлаб келмоқда. Тошкент шаҳри марказидаги майдонлардан бирида ранг-баранг либослардаги раққосалар чилдирма садолари остида рақс тушишади. Бу ўзида бой мерос ҳамда замонавий тенденцияларни уйғунлаштирган мамлакатни бошқалардан ажратиб турувчи жиҳатдир. 

Саёҳатларнинг аксарияти 1966 йилги кучли зилзиладан кейин катта қисми вайрон бўлган пойтахтга ташриф билан бошланади. Бугун бу контрастлар шаҳри - бу ерда замонавий бинолар XVIII аср архитектураси ва майдонлари билан ёнма-ёндир.

Шаҳар «Ўзбекистон» меҳмонхонасидан ташқари ер остида ҳам совет меъморчилигининг асл дурдоналарини сақлаб келади. Шаҳардаги 1970-йилларда қурилган ва дунёдаги энг кўркам ҳисобланувчи метро тизими мени ҳайратга солди. Нақшлар ва қандиллар билан безатилган метро бекатлари бир-биридан кескин фарқ қилади, уларни бизнинг метро билан таққослаганда бизнинг бекатларимиз анча дидсиз ва кўримсиздир. 

Тошкентдан минтақанинг намунавий обидалари жойлашган Самарқанд шаҳригача атиги икки соатда тезкор ва замонавий «Афросиёб» поездларида етиб олиш мумкин. Қадимий шаҳарнинг юрагида, Регистон майдонида бетакрор ферузаранг гумбаз ва минораларни ўзида жамлаган уч ажойиб мадраса қад кўтарган, бу мадрасалар ўз вақтида диний таълим даргоҳлари бўлган. 

Бу ерда мен шунингдек Ўзбекистон тарихидаги энг буюк соҳибқирон - Амир Темурнинг невараси Улуғбек расадхонасида ҳам бўлдим. Астроном, олим ва меъмор ҳисобланган Улуғбек яхши реконструкция қилинган Гўри Амир мақбарасида бобосининг ёнига дафн этилган.

Машҳур Самарқанд бозорларини кўздан кечиргач, мен яҳудийлар даҳасига, яъни у ерда айтилишича, 1893 йилда яратилган маҳаллаларга қараб йўл олдим.

Буюк Ипак йўлидан Ғарб томон саёҳат қилар экансиз, Бухорода пайдо бўласиз. Бухоро - дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири, бу ердаги Минораи Калон 1127 йилда қурилган. Ушбу иншоот Марказий Осиёдаги энг баланд обидалардан бири ҳисобланади - 47 метр.

Бухоронинг икки ёпиқ бозори ўртасида, собиқ зираворлар бозори ўрнида Ўрта Осиёдаги энг қадимий масжид Мағоки-Аттор жойлашган бўлиб, у бизнинг кунларга қадар сақланиб қолган.

XX асрдаги оммавий эмиграцияга қадар шаҳар дунёдаги энг ажралиб қолган жамиятлардан бири - яҳудий халқи учун ватан бўлган. Улардан камчилик қолган, лекин Бухоро яҳудийлари аввалгидек ўзларининг таомлари билан машҳур.

Бу ерда сиз миллий таом ҳисобланган паловнинг балиқ гўштидан тайёрланган турини татиб кўришингиз мумкин бўлади. Денгизга чиқиш имкони бўлмаган бошқа минтақалардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистондаги кўп ресторанларда дудланган форель ва бошқа балиқ турларини топиш мумкин.

Ғарбга томон саёҳатда давом этар экансиз, девор билан ўралган, музей-шаҳар - Хивани кўрасиз. Бу ерда сизга вақт тўхтаб қолгандек туюлади. VI асрдан бошлаб бугунги кунгача Ипак йўлининг бу савдо шаҳри мамлакатнинг гиламчилик саноатининг анъанавий маркази ҳисобланади. 

Мамлакат шарқида эса ўрмонлар ва ирмоқлар, шунингдек ёнғоқ ва ўрик боғларини ўзида мужассам қилган ўзбек "Швейцария"си - Чимён тоғлари жойлашган, бу ерда тунни очиқ осмон остида анъанавий ўтовда ўтказишингиз мумкин. 

Паловнинг бетакрор мазасидан баҳра олиб ва ранг-баранг миллий матоларини харид қилиб, Тошкентга қайтишга тайёр эдим. Шу вақт эса узоқлардан чилдирма овози - менинг Ипак йўлидаги саргузаштларим мусиқаси эшитиларди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар