Исроил ҳукумати мамлакат собиқ бош вазири Эҳуд Ольмертни қамоқдан муддатдан аввал озод этиш ҳақида қарор қабул қилди. У коррупция учун жазо муддатини ўтамоқда.

Haaretz’нинг ёзишича, Ольмерт авф этиш бўйича комиссия қарорига кўра 2 июлдаёқ озод этилиши мумкин.

Бош вазирга қарши коррупция бўйича иш 2007 йилда қўзғатилганди – у ҳукуматга раҳбарлик қила бошлаганидан бир йил ўтиб.

Ольметр ҳаммаси бўлиб бир йилдан ортиқ вақт давомида қамоқда бўлди.