2017 йилнинг 27 июнь куни ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Мирзо Улуғбек тумани худудида ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида, фуқаро Рустам Қурбонбоев оғирлиги 708,26 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.