Kyodo: Малайзия Шимолий Корея фуқароларига ишлашга рухсат беришни тўхтатди

Жаҳон 29 Июнь 2017 3095
Фото: Getty Images

Малайзия ҳукумати февраль ўрталарида Куала-Лумпур аэропортида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Нам ўлдирилгандан кейин шимолий кореялик ишчиларга ишлашга рухсат беришни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда Малайзия ҳукуматидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Kyodo ахборот агентлиги хабар бермоқда.    

Ўша вақтда Малайзияда мингга яқин шимолий кореялик ишлаган, улар асосан кўмир шахталарида ва қурилиш майдончаларида меҳнат қилишган. Малайзия май ойида Куала-Лумпурдаги Шимолий Корея ресторани ишчиларига ишлашга рухсатни узайтириб бермагандан кейин улар мамлакатни тарк этгандилар. 

Хорижга ишчиларни юбориш Шимолий Корея учун хорижий валюта тушумининг асосий манбаларидан бири ҳисобланади. Жанубий Корея ҳукуматида таъкидланишича, Хитойнинг ўзида 90 минг шимолий кореялик ишчи ишлайди, улар Шимолий Корея бюджети учун ҳар йили юзлаб миллион доллар фойда келтиради. Тахмин қилинишича, бу маблағларнинг бир қисми Шимолий Кореянинг ракета-ядровий дастури учун ишлатилиши мумкин.   

Ким Чен Нам ўлимигача Малайзия ва Шимолий Корея яхши муносабатларни сақлаб келаётгандилар, бироқ воқеадан кейин улар ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашган. Пхеньян ва Куала-Лумпур ўз элчиларини чақиртириб олишган ҳамда Малайзия фуқароларининг Шимолий Кореяга ва Шимолий Корея фуқароларининг Малайзияга киришини тақиқлаб қўйишган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6730 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24280 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56510 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37761 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38812 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 782 Спорт
Кўпроқ янгиликлар