Ливияда жангарилар БМТ ходимларини асирга олдилар

Жаҳон 29 Июнь 2017 4867

Ливияда "Ал-Қоида" террорчилик гуруҳи билан боғланган гуруҳ жангарилари БМТнинг бу мамлакатдаги миссияси ходимларини асирга олдилар. БМТ ходимлари 28 июнда Аз-Завия шаҳрида асирга туширилганлар.   

"Ал-Қоида"ни қўллаб-қувватловчи гуруҳ Триполидан ғарб томондаги Аз-Завия шаҳрида БМТнинг Ливиядаги миссияси аъзоларини асирда ушлаб турибди", деб маълум қилди Sky News Arabia телеканали. 

Воқеанинг қолган тафсилотлари ҳозирча номаълум.

Аввалроқ БМТнинг Ливиядаги миссияси раҳбари алмашганди: немис Мартин Коблер ўрнига ливанлик дипломат Ҳасан Саламе келганди.

Кўпроқ янгиликлар