Мажбурий ижро бюроси тўловларни қайси маълумотларга асосан ундиради?

Жамият 29 Июнь 2017 20728
Фото: Халқаро Пресс-клуб

Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги йиғилишида истеъмолчилар ва тўлов маданияти, тежамкорлик мавзусига мурожаат қилинди. Унда соҳа мутахассислари журналистларни қизиқтирган қатор саволларга жавоб беришди. Жумладан, Мажбурий ижро бюроси (МИБ) қайси маълумотларга асосан тўловни ундиришига қизиқиш билдирилди. Зеро, ўша маълумот олинадиган ташкилотларнинг ўзида чалкашликлар, ноаниқликлар жуда кўплиги таъкидланди. Анжуманда қатнашган "Кун.уз" мухбири шу ҳақида хабар берди. 

Мажбурий ижро бюроси директори Б.Б. Қудратхўжаев бу саволга қуйидагича жавоб берди: "Бугунги кунда мажбурий ижро бюроси томонидан хатлов ўтказилмоқда. Ҳисоб-китобларга аниқлик киритиш мақсадида хатлов натижалари бўйича бир тўхтамга келинади. Шунингдек "Ўзбекэнерго" ва "Ўзтрансгаз" томонидан бизга қарздорлик ҳақида маълумот тақдим этилади. Биз шу маълумотлар асосида қарзларни ундириш чораларини кўрамиз". 

"Бундан кейин "Ўзбекэнерго" ва "Ўзтрансгаз" ходимлари хонадонма-хонадон юрмайди. Агар борадиган бўлса, уларга пул тўлаш мумкин эмас. Фақат бюро ходимлари боради. Уларга махсус кийим берилган, бу кийим намуналари тасдиқланди. Мана шу махсус кийим ва хизмат гувоҳномаларини кўрсатгандан кейингина улар орқали тўловни амалга ошириш керак бўлади. 

Бюро ходимлари жойлардаги ҳисоблагичлар назоратини ҳам амалга оширади. У ердаги кўрсаткичларни ўзлари киритиб, киритилган маълумотлар ҳаммаси электрон тартибда махсус жиҳозлар воситасида биллинг тизимига  уланади. Шунингдек тўлов имкониятлари ҳақида маълумот берилади ёки тўлов жойида амалга оширилади.

Юридик шахсларнинг газ тўловлари ўзаро далолатномаларга асосан амалга оширилади. Бу нарса йўл харитасида кўзда тутилган, яъни истеъмолчи - юридик шахс ўз қарзини тан олса, "Ўзтрансгаз" билан солиштирма-далолатнома қилади, бу бизга асос бўлади. 

Фото: Халқаро Пресс-клуб

Жисмоний шахсга келадиган бўлсак, ҳисоблагичларга қараб солиштирма қиламиз. Шунга қараб қарзларни ундирамиз", - қўшимча қилди Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Бекзод Мавлонов. 

Шунингдек Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак ҳам бу ҳақидаги маълумотларга тўлдириш киритди: "Инвентаризация давомида маълумотларнинг бузиб кўрсатилмаслиги мақсадида қатъий чоралар кўрилмоқда.  15 кун ичида, яъни 1 июндан кейин Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан аҳоли ўртасида 13 факт бўйича 50 миллиард сўмлик нореал сумма аниқланган. Бу 13 жиноий иш дегани". 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар