Каталониянинг «Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг эртага, 30 июнь куни Аргентинанинг Росарио шаҳрида бўлиб ўтадиган тўйига 155 нафар журналист аккредитациядан ўтган.

Лионель Месси ва унинг икки фарзанди онаси Антонелла Роккуццонинг тўйи жиноятчилик даражаси жуда юқори эканлиги билан машҳур она шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Football.fr’нинг маълумотига кўра, никоҳ маросимига оид энг асосий тадбирлар шаҳарнинг энг ҳашаматли меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Шаҳар ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан умуман назорат қилинмаслиги боис, Месси ўзининг тўйида тартибни сақлаш учун 200 нафар тансоқчи ёллаган.