Миллиардерларнинг энг қимматбаҳо "ўйинчоқлар"и (фотожамланма)

Lifestyle 29 Июнь 2017 29173

Миллиардерлар - бизга ўхшаган одамлар...деярли.

Катта миқдордаги маблағга эга кишилар ўз қизиқишларига пул аяшмайди - у ҳоҳ яхта, ҳоҳ замонавий машина ёки авангард санъат коллекцияси бўлсин. InsiderPro энг бадавлат кишиларнинг ноёб "ўйинчоқлар"и ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.

Стив Коэннинг 4 метрли акуласи

Хеж-фонд бошқарувчиси Стив Коэннинг санъат асарлари коллекцияси миллиард долларга баҳоланади. 2004 йилда у формальдегидда консерваланган йўлбарс-акула учун 8-12 миллион доллар сарфлади - у "Яшовчининг онгида ўлимнинг жисмонан имконсизлиги" деб аталади. Унинг муаллифи Дэмьен Херст - инглиз рассоми ва ишбилармони. Бироқ 2006 йилда акула (ҳақиқий) чириб туша бошлаган, Коэн акулани алмаштириш учун Херстга пул тўлаган.

Илон Маскнинг сув ости кемаси

2013 йилда Tesla раҳбари Илон Маск кимошди савдосида Lotus Esprit машинаси кўринишида ишланган сув ости кемасини харид қилди. Ундан Жеймс Бонд ҳақидаги 1977 йилда ишланган "Мени севган жосус" фильмида фойдаланилган. Бу "ўйинчоқ" ишбилармонга 866 минг долларга тушган. Кейинчалик Маск уни "ҳақиқий сув ости кемаси"га айлантирмоқчи эканини айтган.

Михаил Прохоровнинг виртуал чанғи машинаси

Россиялик миллиардер Михаил Прохоров турли "ўйинчоқлар"га бой (200 миллион долларга харид қилинган баскетбол жамоаси шулар жумласидандир). Уларнинг орасида ноёб виртуал чанғи машинаси ҳам бор. Прохоров ўзининг ғаройиб қизиқишлари билан машҳур. Бир куни Прохоров продюсерлик компаниясига унинг сув мотоциклидаги трюкларини монтаж қилиб, шунга мос мусиқа қўйиш ва фильм кўринишида ишлашга буюртма берган.

Пол Алленнинг яхталари

Microsoft ҳаммуассиси Пол Алленнинг Octopus номли 126 метрли яхтаси - дунёдаги энг йирик яхталардан бири. У икки вертолёт, сув ости қайиғи ва зиёфатлар ўтказишга мўлжалланган кўплаб майдонларга эга. Миллиардернинг яна бир Tatoosh номли яхтаси бўлиб, унинг параметрлари бироз кичикроқдир.

Пол Алленнинг самолётлар коллекцияси

Аллен шунингдек қадимги ҳарбий самолётлар коллекциясига ҳам эга. Маълумотларга кўра, мазкур коллекция миллионлаб долларларга баҳоланади. У Вашингтон штати, Эверетт шаҳридаги "Тарихий авиация коллекцияси" музейида сақланади.

Коллекция экспонатларидан бири — МиГ-29 америкалик қирувчиларга қаршилик кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқарилган.

Стивен Спильбергнинг "Фуқаро Кейн" фильми реквизити

Сти­вен Спил­берг ўз блокбастерларида фойдаланган буюмларидан коллекция тўплаши ҳам мумкин. шундай бўлса-да, у 1982 йилда Sotheby's кимошди савдосида Орсон Уэллснинг "Фуқаро Кейн" фильми (1941 йил)да қўлланган Rosebud болалар чанғисини 60 минг долларга сотиб олган.

Леонардо да Винчининг Билл Гейтс томонидан қўлга киритилган қўлёзмаси

Гейтс — мутолаа қилишни яхши кўриши билан ҳам машҳур. Унинг уйида ноёб китоблар билан тўлдирилган улкан гумбазли кутубхона мавжуд. Маълумотларга кўра, Гейтс ҳатто ноёб асарлар коллекциясини тузиш бўйича мутахассис ёллаган. Леонардо да Винчининг "Лестер кодекси" кутубхона гавҳари ҳисобланади. Гейтс 1994 йилда XV асрга тегишли ушбу қўлёзмани 30,8 миллион долларга харид қилган. "Лестер кодекси" Да Винчидан кейин сақланиб қолган 30 асарнинг энг машҳуридир.

Ричарда Брэнсоннинг сув ости кемаси

Virgin Group асосчиси 0,3 квадрат километр майдонли Некер оролига эга - унда 30 кишига мўлжалланган ҳашаматли курорт бунёд этилган. Сузиш ҳавзасида чўмилиб чарчаган меҳмонлар Брэнсоннинг Necker Belle номли яхтасида сайрга чиқишлари ва Necker Nymph номли сув ости кемасида денгиз тубини ўрганишлари мумкин.

Ларри Эллисоннинг Ҳавайи ороли

Ноёб "ўйинчоқлар"нинг бош коллекционерларидан бири — Oracle раҳбари Ларри Эл­ли­сон. У катта кўчмас мулк портфелидан ташқари ўта қудратли автомобиллар ва ҳарбий самолётларга ҳам эга. 2012 йилда миллиардер Ланай оролининг 98 фоизи учун 300 миллион доллардан ортиқ пул тўлади (қолган 2 фоизи АҚШнинг давлат мулки ҳисобланади). Ларри у ерда барқарор экотизим моделини ўрнатишни режалаштирмоқда.

Ларри Эллисоннинг яхтаси

Бундан ташқари, Эллисон 88 метрли яхтанинг эгаси ҳамдир. У XVI асрнинг машҳур япон аскари шарафига Musashi деб номланган. Кема меҳмонларига икки каюта тақдим этилади - суперлюкс ва баскетбол майдони.

Марка Кьюбаннинг яхтаси

Инвестор Марк Кьюбаннинг 88 метрли Fountainhead яхтаси Эллисоннинг Musashi'си модели билан бир хил. Яхталар ташқи кўринишидан деярли бир хил кўринади, лекин ички дизайн борасида Кьюбан нисбатан қадимий мотивларни афзал кўрган.

Марк Кьюбаннинг самолётлари

Кьюбан шунингдек уч хусусий самолётга ҳам эгалик қилади, булар - Gulfstream V, Boeing 757 ва Boeing 767. У 1999 йилда интернет орқали Gulfstream'ни харид қилганида бу битим Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олганди. Унга қадар ҳеч ким 40 миллион доллардан ортиқ қийматли онлайн-харидни амалга оширмаган.

2010 йилда у Wall Street Journal'га берган интервьюсида изоҳ берган: "Энди дўстлар ва қариндош-уруғларга вақтим кўпроқ, ишимда ҳам кўпроқ натижаларга эришяпман, оилам билан қулай саёҳат қилишим ҳам мумкин. Бу маиший ҳаётимнинг яхши томонга ўзгаргани деб биламан".

Эрик Шмидтнинг яхтаси

Google директорлар кенгаши раиси Эрик Шмидт Oasis номли 60 метрли яхтага эгалик қилади. У кемани ҳафтасига 400 минг долларга ижарага беради. Яхта меҳмонлари сузиш ҳавзаси, сув мотоцикллари ва рақс майдонига айланувчи машғулотлар залида вақтларини чоғ ўтказишлари мумкин.

Кўпроқ янгиликлар