Мобил дастурлар жаҳон саноати ҳажми 2021 йилда 6,3 трлн долларгача етади. Бу ҳақда App Annie таҳлилий агентлиги тадқиқотида айтилган.

Фойдаланувчилар базаси деярли икки баробарга – 2016 йилги 3,4 млрд.дан 2021 йилда 6,3 млрд.гача ошади. Дастурларда ишлашга сарфланган вақт эса бу давр ичида 1,6 трлн соатдан 3,5 трлн соатгача ошади.  

App Annie мутахассислари 2021 йилда дастурларни яратишга жаҳон бўйича харажатлар 139 млрд доллардан ошишини, жумладан, ўйин дастурларига харажатлар 105 млрд долларни, қолган дастурларга харажатлар эса 34 млрд долларни ташкил қилишини тахмин қилишмоқда.  

Мобил дастурлар яратувчилари фойдаланувчиларга сарфлайдиган харажатларни йилига киши бошига 379 доллардан 1008 долларгача оширишади. Бунга эса жисмоний операцияларнинг мобил операцияларга ўтиши сабаб бўлади, дейилган тадқиқотда.