Россия пойтахти Москва шаҳрида машҳур «Иванушки International» мусиқий гуруҳи хонандаси Олег Яковлев вафот этди. Бу ҳақда Life Mash телеграм-каналига асосан хабар тарқатди.

Айтилишича, Яковлев Москвадаги клиникалардан бирида маҳаллий вақт билан соат 7:05 да ҳаётдан кўз юмган. Сўнгги кунларда хонанда жонлантириш бўлимида оғир аҳволда қолаётганди. 

Хабарларга кўра, Яковлевда жигар билан боғлиқ муаммолар бўлган (жигар циррози).

Эслатиб ўтамиз, «Иванушки International» - продюсер Игорь Матвиенко томонидан 1995 йилда ташкил этилган мусиқий гуруҳ бўлиб, ўз даврида Россия ва МДҲ давлатлари ҳудудида жуда машҳур бўлган.