Ҳоким: Тошкентда 11 млн. квадрат метрдан ортиқ йўл таъмирталаб

Жамият 29 Июнь 2017 3060

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида жами 49 фоиз майдон ёки 11 млн. квадрат метрдан ортиқ йўллар таъмирталаб. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов “Тошкент” телеканалидаги “Очиқ мулоқот” кўрсатувида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилда Ҳукумат томонидан 2,4 млн. квадрат метр йўлларни таъмирлаш бўйича 130 млрд. сўм маблағ ажратилган, 400 минг тоннадан ортиқ асфальт қоришмаси билан таъминлаш белгиланди. 

“Буни ўтган йилларга таққослайдиган бўлсак, ўтган 10 йил ичида қанча маблағ ёки қанча асфальт қоришмаси ажратилган бўлса, шуни 2017 йилнинг ўзида ажратилиши таъминланмоқда”, - деган Усмонов.

Унинг сўзларига кўра, бу борадаги ишлар апрель ойидан бошланган, 180 минг тонна асфальт қоришмаси ётқизилди. Йирик кўчаларда бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

“Бу йил 505 та маҳалладан 212 тасининг ички йўлини буткул асфальт қилиш режалаштирилган. Ҳозирда 42 та маҳаллада бундай ишлар якунланди. Қолган ишларни ҳам октябрь ойида якунлаш режалаштирилган”, - деди ҳоким.

Кўпроқ янгиликлар