“Олийжаноблик – улуғ фазилат” танлови ғолиблари аниқланди

Жамият 29 Июнь 2017 2260

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар самарадорлигини янада оширишда уларда олийжаноблик фазилатларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун ўқувчиларда олийжаноблик фазилатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисидаги кўникмаларни шакллантириш, ўқувчилар онгига чуқур сингдириш мақсадида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги 2-сонли академик лицей  ўқувчи, ўқитувчи ва ота-оналар ўртасида  “Олийжаноблик нима?”, “Что такое благородство?” мавзуларида иншолар  танлови  эълон қилинди. Танлов натижаларига кўра 1-ўрин соҳибига ноутбук, 2-ўрин соҳибига - планшет, 3-ўрин соҳибига уяли алоқа телефони ҳамда ғолиб ўқитувчи ва ота-оналарга китоблар совға қилиниши эълон қилинди.

Ўтказилган иншолар танловида жами 728 нафар ўқувчилар иштирок этишди ва уларнинг энг саралари танлаб олиниб, ғолиб ўқувчилар  ўқув йили якунлари бўйича ўтказилган тантанали сафланишда тақдирланишди.

Танловда 1-ўринни эгаллаган 11-15 гуруҳ ўқувчиси Расулова Дилдорага ноутбук , 2-ўрин соҳиби  01-15 гуруҳ ўқувчиси Ниғматова Садоқатга планшет, 3-ўрин эгаллаган 11-16 гуруҳ ўқувчиси Утешева Дианага мобиль телефон танланали равишда топширилди.

Ўқувчилар ўртасида ўтказилган бундан маънавий-маърифий тадбирлар ўсиб келаётган ёшларимизни юксак маънавиятли инсон бўлиб етишишига, китобга бўлган меҳр-муҳаббатини янада ошишига катта йўл очади, деб ўйлаймиз.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46401 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7239 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18544 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1498 Спорт
Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар