Украина президенти Пётр Порошенко Қрим мақомини ўзгартириш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда “Пятый канал”га Радикал партиядан Рада депутати ва конституциявий комиссия аъзоси Юрий Чижмарь маълум қилди.

«Бугунги кунга келсак, биз фақатгина Қрим мақоми бўйича ишламоқдамиз, сабаби бугунги кунда Қрим Мухтор Республикаси унитар мамлакат таркибида бўлмаслигини тушуниб етдик», - дея маълум қилган Чижмарь.

Май ойида президент маъмурияти Қрим ва қрим татарларига нисбатан конституцияни ўзгартиришни муҳокама қилганди.