Россия президенти Владимир Путин Туркманистон етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни Александр Невский ордени билан мукофотлади.

«Россия Федерацияси ва Туркманистон ўртасида стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун», - дейилади фармонда.