Рақамли ТВ ва алоқа сигналлари олис Мачай қишлоғини «забт этди»

Жамият 29 Июнь 2017 6472

Сурхондарё мамлакатимиздаги энг кўп тоғли аҳоли пунктларига эга вилоятлардан бири. Шу вақтгача географик ноқулайликлар сабаб, тоғли ҳудудларда телекоммуникация инфратузилмасини яратиш мураккаб жараён ҳисобланиб келинган. Замонавий симсиз алоқа технологиялари эса узоқ тоғли ҳудудлар аҳолисини ишончли ва сифатли алоқа тармоқлари билан қамраб олишга имкон бермоқда.

Алоқа вазирлиги «Кун.uz» нашрига берган маълумотларга кўра, бугунги кунда вилоятнинг Бойсун, Денов, Сариосиё, Узун ва Шеробод каби чегара олди ва тоғли туманларда жойлашган 25та тоғли аҳоли масканларидаги замонавий телекоммуникация инфратузилмаси босқичма-босқич ривожлантирилмоқда.

Мачай – тоғли Бойсун туманининг энг олис, чекка қишлоқларидан бири. Туман марказидан 80 км узоқда жойлашган “Мачай” ҚФЙда 6500 нафар фуқаро истиқомат қилади. Бу ҳудудда шу кунга қадар биргина мобил алоқа оператори фаолият кўрсатаётгани, рақобатнинг йўқлиги алоқада узилишларни ва техник қийинчиларни юзага келтирар эди. Режага мувофиқ, қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги қишлоқларда май ойида UZMOBILE Миллий операторининг 2 та, Perfectum Mobile операторининг 1 та таянч база станциялари ўрнатилди. Натижада, ҳудуднинг 80 фоизи Миллий оператор алоқа сигналлари билан қамраб олиниб, аҳоли арзон ва сифатли мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш имконига эга бўлди.

Сифатли мобил алоқа ўз навбатида замонавий интернетдан самарали фойдаланиш имконини беради. Мачай қишлоғи худудида жойлашган 4та умумий ўрта таълим мактаби UZMOBILE компанияси томонидан “Ziyonet” таълим тармоғига уланди.

Узун туманининг Боботоғ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудуди UZMOBILE миллий алоқа операторининг CDMA ва GSM стандартлари алоқа қамрови билан тўлиқ қамраб олинди.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятининг узоқ тоғли аҳоли масканларида рақамли телевидение қамровини кенгайтириш бўйича ҳам узлуксиз ишлар амалга оширилмоқда. Бу йўналишдаги ислоҳотлар самарасини мачайликлар аллақачон ҳис қилишган. Шу кунгача маҳаллий аҳоли “O‘zbekiston” ва “Yoshlar” телеканалларини томоша қилиб келишган бўлса, ҳозирда аҳоли 18та рақамли телеканални кўриш имконига эга бўлган.

Жорий йилда тоғли ҳудудларда мавжуд кам қувватли аналогли телерадиоузаткичлар ўрнига жами 86та замонавий DVB T-2 стандартидаги рақамли телерадиоузаткичлар ўрнатилиши режалаштирилган.

Тоғли аҳоли масканларидаги электр энергияси таъминотидаги чекловларни инобатга олиб, қуёшли панелли батареялар ҳамда шамол генераторида ишлайдиган мобил алоқа станциялари, қўшимча дизел генератори ва аккумуляторга эга рақамли  телерадиоузаткичлар ўрнатилмоқда.

Аҳоли билан мулоқот, алоқа соҳасида уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш шу билан тўхтаб қолгани йўқ. Жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими ҳамда Алоқа инспекцияси масъул ходимлари Бойсун туманида бўлиб, очиқ мулоқотларда фуқароларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишди. Мачайга кириб келган технологик ўзгаришларни аҳоли юз-кўзидан ҳам билиш мумкин. Аҳоли вакиллари фикр-мулоҳазаларини баён этиб, яратилган қулайлик ва ғамхўрлик учун ҳукуматга ҳамда вазирлик мутасаддиларига миннатдорчилик билдиришди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 54039 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65771 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161519 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 27105 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 1124 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 283 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 989 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1519 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар