Испаниядаги AS газетаси «Реал» клуби мухлислари ўртасида сўровнома ўтказди.

Сўровномада иштирок этганлар «Гарет Бэйлнинг ўрнига «Монако»дан Килиан Мбаппени харид қилиш керакми?» деган саволга жавоб бериши лозим эди.

Сўровнома натижасига кўра, мухлисларнинг 75 фоизи Бэйл жамоага керак эмаслиги, унинг ўрнига Мбаппени харид қилиш кераклигини билдиришган.

Бундан аввалроқ, Мадрид клуби президенти Флорентино Перес Мбаппе туфайли Роналду, Бензема ёки Бэйлдан воз кечмаслигини айтган эди.