«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси, тез орада эркин агентга айланадиган Златан Ибраҳимович ўзи учун ясалаётган ҳайкалнинг бошини намойиш қилди. 35 ёшли швециялик футболчи Инстаграмдаги саҳифасида ўзининг ҳайкали учун тайёрланган металл бош тасвирланган видеороликни жойлаштирган.

«Швеция рамзи тайёр бўлиб қолди», - дея ёзган у.

Эслатиб ўтамиз, шу йил бошида Португалияда ҳайкалтарош Мануэл Сантуш «Реал» ҳужумчилари Криштиану Роналду ва Гарет Бэйлнинг бюстларини ясаган, бу ижод намуналари футболчиларга ўхшамагани учун ҳеч кимга ёқмаган ва ҳайкалтарош танқидларга учраганди.