Россиянинг Рязань шаҳрида ўзбекистонлик 3 ёшли қизча кўп қаватли уй деразасидан пастга қараб қулади. 

Россия тергов қўмитаси минтақавий бошқармасининг хабар қилишича, фожиали ҳодиса чоршанба, 28 июнь куни кечқурун Пугачёв кўчасидаги 12-уйда юз берган. Уч ёшли қизча 12-қаватда жойлашган хонадон балконидан тушиб кетган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бола ўша заҳотиёқ ҳалок бўлган.

Маълум бўлишича, қизчанинг ота-онаси Россияга Ўзбекистондан келишган. Ўша кеча болага унинг холаси қараётган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, қизча аёл хонадондан бироз вақтга чиқиб кетган пайтда пастга қулаган.

Ушбу ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда.