Шимолий Корея ядро қуроли ишлаб чиқишдан воз кечиш ниятида эмас, деб хабар берди КХДРниг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Ким Ин Рен Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида. 

Дипломат сўзларига кўра, КХДР ядро қуроли ўз суверенитетини ҳимоя қилиш ва АҚШ таҳдидидан сақланиш учун керак, деган фикрда. 

Ким Ин Реннинг қўшимча қилишича, Вашингтон ўз ядро қуролини модернизацияси билан шуғулланмоқда, бироқ бошқа давлатларнинг бу борадаги ишларини маъқулламайди. «Бу ўзига ишониш ва иккиламчи стандартлардир», - дея шимолий кореялик дипломат сўзларини келтиради AP.