Тошкент ИИББ фуқароларга мурожаат қилади

Жамият 29 Июнь 2017 10808

2017 йилнинг 21 июнь куни, Шайхонтоҳур туманида Жалилов Иброҳим фуқаро И.нинг хонадонига калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидан жами 4 минг АҚШ доллари ва 800 минг сўм миқдорда пул маблағларини талон-торож қилиб ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуоти анжуманида маълум қилинди.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида фуқаро Жалилов далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ томонидан ЖКининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда уй-жойга ғайриқонуний равишда кириш) аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

2017 йилнинг 1 июнь куни, номаълум шахс фуқаро С.нинг Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган хонадонига калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кирган. У хонадон ётоқхонасидан баҳоси 1 млн 500 минг сўмлик “HP” русумли ноутбукини, баҳоси 1 млн 500 минг сўмлик “SAMSUNG” планшетини, 100 АҚШ доллари ва 50 минг сўм миқдоридаги пул маблағларини талон-торож қилиб ҳодиса жойидан яширинган. Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ номаълум ўғрига нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди. 

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида 2017 йилнинг 24 июнь куни мазкур жиноятни Ҳожева Дилноза содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган. 

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси юқоридаги шахслардан жабрланганлар бўлса, “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиш ёки яқин орадаги ички ишлар идораларига мурожаат қилишларини сўраб қолади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар