"Юлдузлар жанги" фильмидаги R2-D2 роботи деярли 3 млн долларга сотилди

Жамият 29 Июнь 2017 2081
Фото: ctvnews.ca

АҚШнинг Калифорния штатида "Тарихдаги профиллар" аукцион уйида 28 июнда ўтган савдолар вақтида "Юлдузлар жанги" фильмидаги R2-D2 дроиди 2,76 млн долларга сотилди.

Афсонавий роботнинг эгаси ким бўлгани сир бўлиб қолган, бироқ ушбу лот аукциондаги энг қимматбаҳоси бўлган.

Сотувга қўйилган лотлар орасида шунингдек фильм бош қаҳрамони, жедай Люк Скайуокернинг нурланувчи қиличи ва Дарт Вейдернинг шлеми бўлган. Қилич 450 минг долларга, шлем эса 96 минг долларга сотилган.

Сотувга шунингдек коинот ҳақидаги бошқа фильмлар ва сериалларда учровчи буюмлар ҳам қўйилган.

"Battlestar Galactica" ва "Buck Rogers" сериалларидаги 23 та кемадан иборат коллекция 1,8 млн долларга, марҳум актёр Билл Пакстон "Ўзгалар" фильмида кийиб юрган шлем эса 51 минг долларга сотилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар