Ўргимчак-одам Audi'нинг янги авлод A8 седанини намойиш қилди

Технология 29 Июнь 2017 8057
Фото: Getty Images for Audi

Ўргимчак-одам ҳақидаги "Уйга қайтиш" фильмининг премьерасида янги авлод Audi A8 седани намойиш қилинди. Немис маркасининг флагман модели расмий дебюти 11 июль куни Барселонада бўлиб ўтади. Бу ҳақида Audi матбуот хизмати хабар берди

Суперқаҳрамон кийимини кийган бош роль ижрочиси Том Ҳолланд Лос-Анжелесдаги TCL Хитой театри қизил йўлакчасида Янги Audi A8 капотида намоён бўлди. Фильмдаги бошқа актёрлар - Жон Фавро ва кенжа Роберт Дауни эса премьерага қора рангли Audi R8 Spyder суперкарида келишди. 

Манбага кўра, янги авлод Audi A8 седани немис маркаси тарихидаги техник жиҳатдан энг мукаммал модель бўлади. Флагман седани такомиллаштирилган "учинчи даражали" автоматик бошқарув тизимига эга бўлади. Бу автомобилга мустақил равишда тезлашиш, тўхташ ва соатига 60 километр тезликда турли маневрларни бажариш имконини беради. 

Бундан ташқари, седан чегараланган майдонда ҳайдовчи иштирокисиз жойлашишга қодир. Мазкур функция калит-брелок ёки смартфондаги махсус илова ёрдамида фаоллашади. 

Шунингдек янги машина ҳар қандай кутилмаган зарба ва салондаги вибрация ҳолатларини тўлиқ четлаб ўтиш учун йўллардаги ҳар бир нотекисликка мослаша олувчи "ақлли" адаптив жиҳозга эга бўлади. 

Янги Audi A8 автомобилнинг олд қисмига ўрнатилган 48 вольтли генератордан қувватланувчи 4 компакт электромоторни ўзида жамлаган гибрид куч механизми билан таъминланган.

Кўпроқ янгиликлар