Адлия вазирлиги томонидан Сирдарё вилоят ҳокимлиги бош юрисконсульти лавозимига тавсия этилган Шаҳзод Ўктамовни, “Ўзагротехмаш” АЖ бош юрисконсульти лавозимига тавсия этилган Омон Хакимджановни тавсия этилган лавозимга лаёқати ва касбига муносиблигини аниқлаш мақсадида суҳбатдан ўтказилди. Бу ҳақда Кун.uz’га Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат жараёнида уларнинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи соҳалари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият ва суд ишларини юритиш асослари бўйича билимлари ўрганилди.

Номзодларнинг билими, шунингдек иш тажрибаси ҳисобга олиниб, улар суҳбатдан ўтган деб топди.