Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия ҳукумати портали хабар берди.

Суҳбат давомида Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев икки давлатнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи доирасида эришилган келишувларни бажариши бўйича қўшма ишларни муҳокама этишди. 

Шунингдек, Дмитрий Медведев Ўзбекистон бош вазирига Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия ҳамраисини тайинлаш қарори тўғрисида хабар берди. Бу лавозимни Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Игорь Шувалов эгаллайди. Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов Ҳукуматлараро комиссиянинг Ўзбекистон томонидан ҳамраиси ҳисобланади.