Ўзбекистонликлар Жанубий Кореядаги мигрантлар сони бўйича бешинчи ўринда

Ўзбекистон 29 Июнь 2017 10057

Корея Республикаси Адлия вазирлигининг 21 июнда эълон қилинган ҳисоботига кўра, ўзбекистонликлар Жанубий Кореядаги муҳожирлар сони бўйича бешинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Аrirang.uz сайти маълумот берган.

Жанубий Кореяда энг йирик чет элликлар жамоалари ўртасида биринчи ўринни Хитой фуқаролари эгалламоқда. Мамлакатда уларнинг сони 1 млн дан ортиқ ёки Кореяда яшаётган ва ишлаётган барча хорижликлар умумий сонининг 50 фоизини ташкил этади.

Иккинчи ўринни юқори кўрсаткич билан Вьетнам (150 минг ёки чет элликлар умумий сонининг 7,3 фоизи) забт этди. Кейинги ўринларда АҚШ (140 минг ёки 6,8 фоиз) ва Таиланд (100 минг ёки 5 фоизга яқин) турибди.

Бешинчи ўринни Ўзбекистон ва Филиппин эгаллади (бу иккала давлатнинг ҳар бири 55 минг нафар, умумий мигрантлар сонининг 3 фоизини ташкил қилувчи ўз аҳолиси билан мазкур ўринда турмоқда).

Расмий статистикага киритилмаган, ноқонуний меҳнат мигрантлар сонининг кўплиги ҳақидаги хабарларни инобатга олинса, Корея ҳукумати ҳисоботларида ўзбекистонлик мигрантлар сони бирмунча кам кўрсатилганини тасаввур қилиш қийин эмас.

Айтиш мумкинки, бу кўрсаткич тобора ортиб боради. Хусусан, сўнгги уч ой ичида Тошкент ва Сеул ўртасида Корея Республикасида меҳнат қилишни истаган ўзбекистонликлар учун виза олиш жараёнини енгиллатиш ва кейинчалик квоталар сонини ошириш борасида икки раундли музокаралар ўтказилди. Илгари бу масалаларда қўшни томон бир неча бор ён босган эди.

Кореяга боришни истаганлар жуда кўп. Хусусан, Жанубий Кореяга меҳнат қилмоқчи бўлганлар учун ташкил этилган апрелдаги охирги тестларга 87,7 минг ўзбекистонлик рўйхатдан ўтди.

Жанубий Кореяга кетишни истаган ўзбек меҳнат мигрантлари сонининг ошишига мазкур давлат томонидан кўпдан-кўп сонли мигрантларни жалб этиш умумий тенденцияси сабаб бўлиши мумкин. Хусусан, 2016 йилда Кореядаги хорижликлар сони 2,04 млн.ни ёки давлат аҳолиси умумий сонининг 4 фоизини ташкил этди. Бу кўрсаткич 2015 йилда 1,9 млн, 10 йил аввал эса бор-йўғи 910 минг нафарни ташкил этди, деб қайд этилди Корея Адлия вазирлиги ҳисоботида.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар