Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади

Ўзбекистон 29 Июнь 2017 3127

Вазирлар Маҳкамасининг 418-сонли қарорига мувофиқ, Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади. Бундан мақсад - ўзбек халқининг атоқли фарзандлари - шоир, драматург, публицист ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон ҳамда XX аср ўзбек шеъриятида ўз сўзи ва ўрнига эга бўлган севимли шоирамиз, чин маънодаги садоқат рамзи Зулфия ижодини кенг тарғиб қилиш, уларнинг издошларини кашф қилиш ва истеъдодларини намоён қилишларига шарт-шароит яратиш. 

2017-2018 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5-6-7-8-синфларига ҳамда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига 30 нафардан ўқувчи қабул қилинади. 

Жиззах шаҳри Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 1-уйда янгидан қурилаётган 540 ўринли Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти биноси янги мактаб-интернатга топширилади. 

Мактаб-интернат биноси 150 ўринли ўқув хонаси, 100 ўринли ётоқхона ва 75 ўринли ошхонага мослаштирилади. 

2017-2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Давлат тест маркази билан биргаликда мактаб-интернатга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида она тили ва чет тили фанларидан тест синови ҳамда психологик диагностика ўтказади. 

Кўпроқ янгиликлар