15 июлдан электр энергияси нархи ошади

Ўзбекистон 30 Июнь 2017 73579

«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти 2017 йил 15 июлдан электр энергияси нархлари ошишини маълум қилди. Янги нархлар Молия вазирлиги томонидан 29 июнь куни тасдиқланган.

Қайд этилишича, 1 киловатт/соат электр энергия нархи 7 фоизга ўсиб, 191 сўмдан 204,3 сўмга чиқади.

Тарифларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

«Ўзбекэнерго»нинг изоҳлашича, электр энергия тарифларининг қимматлашуви ёқилғи-энергия бойликларининг таннархи ошиши билан боғлиқдир.

Бундан олдинроқ 15 июлдан газ тарифи ҳам 7 фоизга ошиши ҳақида хабар берилганди.

Коммунал хизматларнинг тарифлари сўнгги бор 2016 йил октябрь ойида оширилган эди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил мартида Молия вазирлиги 2017 йил давомида коммунал хизматларнинг тарифлари оширилмаслигини билдирганди.

Эндиликда ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида тарифлар оширилиши ўртача йиллик инфляция даражасидан ошмаслиги, шу билан бирга иссиқлик ва сув таъминоти хизматларини кўрсатадиган корхоналарнинг харажатларини камайтириш ҳамда иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳукумат томонидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётгани айтиб ўтилганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар